Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиёти 2015 йилда 7,4, 2016 йилда 8,2 фоиз ўсади

Ўзбекистон иқтисодиёти 2015 йилда 7,4 фоиз ўсади. Бу Жаҳон банки томонидан эълон қилинган ҳисоботда қайд этилган. Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг июнь ойида Жаҳон банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 6,7 фоиз ўсишини маълум қилган эди.

Банк экспертлари Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йилда янада ўсишини маълум қилди. Бундан аввалроқ, банк экспертлари 2016 йилда мамлакати иқтисодиёти 6,7 фоиз ўсишини прогноз қилган эди. Жаҳон банкининг янги таҳлилларига кўра, икки йилдан сўнг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 8,2 фоизга, 2017 йилда эса 8,1 фоизга ўсади.

Мазкур банк экспертлари ҳисоб-китобларига кўра, 2014 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 7,9 фоиз ўсди. Банк ўтган йилнинг июнь ойида ушбу кўрсаткич 7 фоизни ташкил қилишини қайд қилган эди.

Жаҳон банки ўсиш тенденциясига сабаб бўлган омиллар ҳақида маълумот бермаган.

SHARE