ЎзЛиДеП Ўзбекистон Президенти лавозимига Ислом Каримов номзодини илгари сурди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Ислом Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти номзодлигига илгари сурди. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга кўра, Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод кўрсатишга фақат сиёсий партиялар ҳақли. Улар президент сайловига 70 кун қолгунга қадар Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши лозим.

SHARE