ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига таклиф қилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Шавкат Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига таклиф қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови натижаларига кўра, парламент қуйи палатасига 150 нафар депутат, шу жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан 52 нафар; Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 36 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 27 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 20 нафар депутат сайланди. Шундай қилиб, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бош вазир номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга бўлган эди.

Бош вазир номзоди парламент томонидан тасдиқланиши керак.