Памела Спратлен АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида қасамёд келтирди

АҚШнинг Ўзбекистонга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен ўз вазифасига киришиш аввалида қасамёд қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида АҚШ Сенати Памела Спратлен номзодини Ўзбекистон Республикасига фавқулодда ва мухтор элчи сифатида тасдиқлаган эди. Унинг номзоди АҚШ президенти Барак Обама томонидан киритилган эди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Памела Спратлен бунгача АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган. У 20 йиллик дипломатик тажрибага сиёсатчилардан бўлиб, МДҲ мамлакатлари бўйича катта билим ва маълумотга эга.

АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, элчи Памела Спратлен рус, француз ва испан тилида мулоқот қила олади.