“Миллий тикланиш” партияси Акмал Саидов номзодини илгари сурди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентилигига Акмал Саидов номзоди илгари сурилиши мумкин. Бу ҳақда партия пленумида маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, “Миллий тикланиш” партияси мамлакат парламентида 36 та депутатлик ўрнига эга партия бўлиб, ЎзЛиДеПдан сўнг иккинчи ўринда қайд этилади.

Акмал Саидов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, қўмита раиси, парламент ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси раиси ва бош бир қатор лавозимларда фаолият юритади.

У 2007 йилги президент сайловида фуқаролар ташаббуси гуруҳи номидан иштирок этиб, сайловчиларнинг 2,85 фоиз овозини қўлга киритган эди.