Ўзбекистонда 145 мингта сўз базасига эга электрон луғат яратилди

Ўзбекистон мутахассислари томонидан шахсий компьютер ва мобиль қурилмаларга ўрнатиш орқали ишлатиш учун мўлжалланган «e-Lug’at» дастури тақдим қилинди. Бу ҳақда Telegraf.uz хабар тарқатди.

«e-Lug’at» электрон луғати ўзбек, рус ва инглиз тиллари билан ишлайди. Сўзларнинг таржимаси 6 та, жумладан ўзбек-инглиз, инглиз-ўзбек, ўзбек-рус, рус-ўзбек, инглиз-рус, рус-инглиз йўналишида амалга оширилади. Электрон луғат базаси 145 минг сўздан иборат. Барча сўзларнинг таржимасига мисоллар келтирилган.

Ушбу дастурий маҳсулотнинг муаллифлари М.Зияматов ва А.Карабаевга DGU 02838 рақамли гувоҳнома топширилди.