Ўзбекистон миллий терма жамоаси — чорак финалда

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги чорак финалига йўл олди. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.

18 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси “В” гуруҳи 3-тури доирасида Саудия Арабистони термасига қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига ғалаба келтирган голларга Сардор Рашидов (2-дақиқа, 79-дақиқа) ва Воҳид Шодиев (71-дақиқа) муаллифлик қилди.

Саудия Арабистони терма жамоаси ўзининг ягона голини 60-дақиқада пенальтидан урди, голга Муҳаммад ас-Cаҳлавий муаллифлик қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 чорак финалида “А” гуруҳида биринчи бўлган Жанубий Корея терма жамоасига қарши тўп суради.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2004дан бери мунтазам равишда мусобақа чорак финалига чиқмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоклари тарихидаги энг яхши натижасини 2011 йили қайд этган бўлиб, ўшанда ярим финалгача етиб борган.

SHARE