Ислом Каримов 16 нафар сенаторни тайинлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 16 нафар сенаторни тайинлади. Унга кўра:

Фарманов Александр Касимович          –          «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси – бош директори

Санакулов Кувандик        –          «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори

Тян Валерий Николаевич            –          «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори

Салихов Шавкат Исмаилович    –          Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

Усманов Мираброр Зуфарович   –          Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси

Сафоев Содиқ Солихович            –          Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович   –          Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори ўринбосари

Мирзаалиев Икболжон Мирзакаримович –    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари

Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович –         Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси

Артикова Светлана Баймирзаевна        –          Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари

Камилов Халиджан Махамаджанович –          Тошкент врачлар малакасини ошириш институти офтальмология кафедраси профессори

Зуфаров Махамаджан Заирович –          «Нуроний» жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими Кенгаши раиси

Аллиярова Айсанем Жолдасбаевна      –          Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович –  Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Раматов Ачилбай Жуманиязович –       «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси

Алимова Гавхар Зайировна –      «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси ўринбосари

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати парламентнинг юқори палатаси бўлиб, 100 нафар сенатордан иборат. Уларнинг 84 нафари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан тенг равишда — 6 нафардан сайланади, 16 нафари эса Президент томонидан тайинланади.

SHARE