Светлана Ортиқова Сенат раиси ўринбосари этиб сайланди

2014 йилдан буён Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Светлана Ортиқова Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси ўринбосари этиб сайланди.

Унинг номзодини Ўзбекистон Республикаси Ислом Каримов тавсия этди.

Светлана Ортиқова 1962 йили Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. 1987 йили ҳозирги Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос, кўп йиллар Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси идораларида хизмат қилган, 2010-2014 йиллари Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси вазифасида фаолият кўрсатган.

“Ўйлайманки, бу кишини ҳам кўпчилик, шу залда ўтирганларнинг барчаси яхши билади. Аввало, унинг етарли билим ва тажрибасини, малака ва маҳоратини, обрў-эътиборини юксак баҳолайди, десам, хато бўлмайди”, деди Ислом Каримов.