Озодбек Назарбеков 18 кун фонограмма орқали концерт беради

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков “Истиқлол” санъат саройида 7-24 апрель кунлари ўзининг “Ардоғимдасиз” деб номланган концерт дастурини тақдим этади.

“Концерт кунларининг кўплиги мухлисларни қувонтирса, унинг фонограмма орқали бўлиши санъат шайдоларининг, шунингдек, Озодбек Назарбеков мухлислари ранжитиши турган гап. Озодбек Назарбековнинг қўшиқларни жонли ижро этганини кўп гувоҳи бўлганмиз. Умид қиламизки, кейинги концерт албатта тўлиқ жонли ижрода тақдим этилади”, деб ёзади Darakchi.uz.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам Озодбек Назарбеков 18 кун концерт беришни режалаштирган бўлса-да, кейинчалик уч кунга қисқартирилган эди.