Тути Юсупова нега Гиннеснинг рекордлар китобига киритилмаяпти?

Жорий йилнинг июль ойида 135 ёшни қарши оладиган Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи Тўти Юсупова Эйфель минорасидан тўққиз ёш, «Гиннесснинг рекордлар китоби» версияси бўйича икки карра жаҳон рекордчисидан 17 ёш катта.

«Uzbekistan Today»нинг ёзишича, таниқли китоб муаллифлари ушбу далилга эътибор қаратмаётгани таассуфлидир. Қорақалпоғистонда яна 114 ёшли Бибихон Холниёзова ва 112 ёшли Пошшо Юсупова ҳам жаҳон рекорди учун даъвогарлик қилиши мумкин.
1340976895_tuti-yusupova-132-goda-pasport(1)
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 100 ёшдан ошганлар сони эса 26 нафарга етган.
Шуни айтиш керакки, Япониялик Дзироэмон Кимура 115 ёш 253 кунлик кўрсаткич билан дунёдаги энг кекса киши сифатида икки марта «Гиннесснинг рекордлар китоби»га киритилган.

SHARE