Ислом Каримов Саудия Арабистони Подшоҳи вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Саудия Арабистони Подишоҳи Абдулла бин Абдулазиз Ол Сауд вафоти муносабати билан таъзия билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

2015 йилнинг 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди.

Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Элчи Абдулраҳмон ал-Шаяга Исломнинг Икки Муқаддас Масжиди Ходими, Саудия Арабистони Подишоҳи Абдулла бин Абдулазиз Ол Сауд вафоти муносабати билан таъзия билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритди.

Элчи Президент Ислом Каримовнинг Саудия Арабистони Подишоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд номига йўллаган мактубида далда ва ҳамдардлик билдирганлиги учун ўзининг самимий миннатдорлигини изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ 23 январь, жума куни 91 ёшида вафот этган эди. Унинг ўрнини валиаҳд-шаҳзода Салмон эгаллаган эди.

SHARE