“Манчестер Юнайтед” Тошкентга келадими?

Ўзбекистонлик блогер Буюк Британия элчисидан “Манчестер Юнайтед” футбол жамоасини Тошкентга олиб келишни сўради.

Таниқли блогер Бахтиёр Насимов Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Эдгар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ундан Тошкентда “Манчестер Юнайтед” футбол клуби иштирокида ўртоқлик учрашувини ўтказишда ёрдам беришни сўради.

Насимов элчи жанобларига элчихона саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистонга Буюк Британиядан рассомлар, ҳайкалтарошлар ва мусиқачилар келишаётганини қайд этиб, ташаккур билдирди.

“Ишонинг, агар сизда ёзда Англия футбол клубини ўртоқлик учрашувига олиб келадиган бўлсангиз, сизга ҳайкал қўйишади. Яхшиси, бу футбол жамоаси “Манчестер Юнайтед” бўлақолсин”, деди Насимов.

“Жаноб элчи, жавоб берар экан, бир дақиқа хаёлга чўмиб қолди, сўнг табассум қилди. Бу ёзда Англия футбол клуби келишидан даракми — буни вақт кўрсатади. Бизда эса шундай фикр кечмоқдаки, 2015 йил ёзида “Манчестер Юнайтед” Тошкентда ўртоқлик ўйинини ўтказади”, деб хулоса қилади блогер.

SHARE