Ўзбекистон ҳукумати кейинги беш йилда саноат соҳасида 38 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширади

Ўзбекистон ҳукумати 2015-2019 йиллар давомида саноат соҳасида умумий қиймати 38 миллиард доллар бўлган 870 лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.

12news.uz сайтининг хабар беришича, ушбу лойиҳаларнинг 415таси янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни, 455таси эса мавжуд қувватларни модернизация қилишни кўзда тутади.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Бош вазири лавозимига номзоди илгари сурилган Шавкат Мирзиёев қўшма мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури ҳақида нутқ сўзлаган.

SHARE