Озодбек Назарбеков Бобур ижодига бағишлаб янги мусиқий альбом тайёрлади

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков буюк шоир, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бағишлаб янги мусиқий альбом тайёрлади. Бу ҳақда Shov-Shuv.uz сайти хабар тарқатди.

“Ким ниманинг дардида? Санъаткор аҳли ўн сўм топмаса, бир сўм сарфлаб, янги қўшиқ ёзмайди деб ўйлаб юрганимизда, битта бўлса-да, марди, жонкуяри топилди! “Бобур” – бобокалонимиз руҳини шод этса, ажабмас!”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазаллари замонавий руҳда басталанган куйларда ижро этилади, улар орасида ҳатто рок услуби ҳам бор.

“Озодбек шов-шув кўтаришни билади!”, деб хулоса қилади сайт муаллифи.

Ҳозирча ушбу альбом қачон сотувга чиқиши ва унинг мазмуни хусусида бошқа маълумотлар йўқ.

SHARE