Ўзбекистонлик пианиночи Беҳзод Абдураимов АҚШда концерт бермоқда

АҚШда Мариин театрининг гастроллари бошланди. Концертларда Ўзбекистон ва Россиянинг икки нафар машҳур пианиночилари Беҳзод Абдураимов ва Денис Мацуев иштирок этишмоқда. Бу ҳақда “Подробно” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

— Мусиқачилар ўз концертлари билан АҚШнинг 9 та шаҳрида шу йилнинг 6 февралига қадар концерт беришади, — деб театрнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. — Режалаштирилган ўн иккита концертдан тўққизтаси Валерий Гергиев раҳбарлигида бўлиб ўтади. Икки маротаба, 29 январь ва 3 февраль кунлари оркестрни Игнат Солженицин бошқаради.

Беҳзод иштирокидаги концертлар 27 ва 31 январь кунлари ва 4 февраль куни бўлиб ўтади. Ўтган шанба куни Бехзод иштирокидаги концерт муваффақиятли бўлиб ўтди.

Концерт дастуридан 9 ва 20-аср рус классик мусиқасининг дурдоналари ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Беҳзод Абдураимов 1990 йилда Ташкентда таваллуд топган. 5 ёшидан фортепиано чалишга ўрганишни бошлаган. В.Успенский номидаги Республика ихтисослашган мусиқа академик лицейида таҳсил олган. Айни пайтда Парквилл Университети (Канзас) ҳузуридаги Халқаро мусиқа марказида раҳбарлигида ўқимоқда.