Меҳнат вазирлиги: Ўзбекистонда пенсия ёши оширилмайди

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилишича, Ўзбекистон пенсия ёши оширилмайди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар тарқатди.

“Сўнги пайтларда фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикасида пенсия ёшини ўзгариши тўғрисида мурожаатлар кўпаймоқда”, дейилади хабарда.

Шу муносабат билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилади.

Ҳозирги вақтда фуқароларнинг белгиланган пенсия ёши бўйича «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиришлар киритиш кўриб чиқилмаяпти.
Мазкур таҳминлар асосиз бўлиб, ҳақиқий ҳолатга мос келмайди.

SHARE