“Ўзбекэнерго” 2014 йилда 55 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарди

“Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар томонидан 2014 йилда 55 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу 2013 йилнинг шу даврига қараганда 2,3 фоизга кўпдир.

Компания матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2014 йилда 8,2 миллион Гкал миқдорида иссиқлик энергияси истеъмолчиларга етказиб берди. 2013 йилда бу 8 миллион Гкални ташкил қилган эди.

Айрим манбаларга кўра, ишлаб чиқарилган электр энергиясининг қарийб тўлиқ қисмини истеъмол қилади. Электр энергиянинг 83 фоизини иссиқлик электр станциялари ишлаб чиқаради. Уларнинг қарийб 75 фоизи газ сарфи эвазига шаклланади. Газнинг 19-20 фоизи электр энергияси ишлаб чиқаришга, 24 фоизи аҳолига, 20 фоизи экспортга, 19 фоизи нефть-газ соҳаси эҳтиёжларига, 11 фоизи саноат эҳтиёжларига йўналтирилади.

SHARE