Зайнаб Ханларова Нью-Йоркда яккахон концерт беради

Шу йилнинг 15 март куни кўп сонли мухлисларининг талаб ва истакларига биноан, озар халқининг ноёб истеъдод эгаси Зейнаб Ханларованинг Нью-Йорк шаҳрида концерти бўлиб ўтади.

Хонанда мусиқа ихлосмандларига ўзининг янги «Хош кёрдук, азизлерим» деб номланган концерт дастурини тақдим қилади.

Концертда машҳур озарбойжонлик композитор Рауф Мамедов томонидан Низомий, Фузулий ва Мушфиқ сингари буюк шоирлар сўзларига ёзилган композициялар янграйди.

Концерт иштирокчилари, шунингдек, Зайнаб Ханларованинг ноёб ижросида “хит”га айланган қўшиқлардан баҳраманд бўлишади.

Мусиқачи-виртуозлар ансамбли эса концертнинг жонли ва шукуҳли ўтишига ҳисса қўшади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Зайнаб Ханларова қарийб барча Шарқ ва Европа тилларида қўшиқ куйлайди, бу, шубҳасиз, унга кўпмиллатли аудитория олдида муваффақиятли чиқиш қилишига замин яратади.

Дунё бўйлаб миллионлаб қалблардан жой олган Зайнабхоним Ханларова концертидан баҳра олиш имкониятини қўлдан чиқарманг.