ОАВ: Ўзбекистон Хитойдан зенит-ракета комплексини харид қилди

Ўзбекистон Хитойдан ўрта масофага мўлжалланган HQ-9 зенит-ракета комплексини харид қилади. Бу ҳақида Хитойнинг “Хуанцю шибао” газетаси хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Чин мамлакати ушбу ҳарбий қурилмани Ўзбекистон ва Туркманистонга етказиб берган.

Ўзбекистон интернет сайтларида кенг тарқалган хабарларда айтилишича, ушбу комплексни етказиб бериш бўйича шартнома 2013 йилда имзоланган. Сони жуда кўп бўлмаса-да, “биринчи марта бундай тизимлар экспорт қилинмоқда”. Ушбу ракета комплекси самолётлар, қанотли ракеталар ҳамда вертолётларни уриб тушириш учун мўлжалланган. Бу баллистик ракеталарни ушбу қолиши мумкин бўлган илк Хитой зенит-ракета комплексидир.

Бундан аввалроқ, Ўзбекистон Хитойнинг Chengdu Aircraft Industry Corporation компанияси томонидан ишлаб чиқарилган учувчисиз ҳаракатланадиган Pterodactyl (Yilong-1) ҳужум қилувчи комплектини харид қилгани ҳақида хабарлар тарқаган эди.

SHARE