Ўзбекистон чегарада хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда

Ўзбекистон раҳбарияти “Ироқ ва Шом ислом давлати” террористик ташкилотини мамлакат чегараларига яқинлаштирмаслик учун барча чораларни кўрмоқда.

Бу ҳақда 12news.uz хабар берди. Хабарларда қайд этилишича, январь ойида Ўзбекистон ҳукумати мамлакат чегараларини мустаҳкамлаш бўйича қатор чораларни кўрди.

Сайтнинг Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати зобити, таҳлилчи Алишер Ҳамдамовга таяниб айтишича, 2014 йили қўлга олинган “ИШИД” аъзоларининг Ўзбекистондаги фаолияти фақат оғдиришдан иборат бўлмаганини тасдиқловчи асосли далиллар бор.

Экспертнинг сўзларига кўра, қўлга олинган “ИШИД” аъзолари 2015 йил баҳорида Ўзбекистон ҳудудида терактлар уюштиришни режалаштиришган, шу сабабли ҳам чегараларни қўриқлаш бўйича ишлар кучайтирилмоқда.

“Бизда “Ўзбекистон ислом ҳаракати” ва бошқа экстремистик гуруҳлар Ўзбекистондаги вазиятни беқарорлаштиришга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумотлар бор, бироқ бунинг олдини олиш учун барча чоралар кўрилмоқда”, – деди Миллий хавфсизлик хизмати ходими Давлатбек Ҳошимов.