Хорижий мамлакатларда Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича 44 сайлов участкаси ташкил қилинди

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифини кўриб чиқди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 44та сайлов участкасини тузиш ҳамда уларни 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктириш ҳақида қарор қабул қилди.

Мазкур сайлов участкаларида сайловчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

SHARE