Диққат танлов! АҚШда истиқомат қилувчи ватандошларимиз учун

“Энг қизиқарли ва энг холисона” шиори остида ижод қилиб келаётган сайтимиз АҚШда истиқомат қилувчи ватандошларимиз орасида танлов эълон қилади.

Диққат, диққат, диққат !!!

Hozirchashu.com сайти ижодкорлари тараққиёт одимлари ила жаҳонга бўйлашиб бораётган гўзал Ўзбекистонимиз шарафига ҳамда юртимизга файзу барака олиб кирувчи Наврўзи оламга бағишлаб, Она юрт жилолари танловини эълон қилади.

Танловда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган АҚШ даги ватандошларимиз, Она диёримизга аталган ижодий ишларини тақдим этиш билан танлов иштирокчисига айланишлари мумкин.

Ватандошларимиз мазкур танлов орқали қалбларидаги ватанпарварлик туйғуларини оз бўлсада ижодий меҳнати орқали акс эттириш имкониятига эга бўладилар.

Ижодий ишлар санъат ва маданиятнинг қуйидаги йўналишлари бўйича қабул
қилинади:

— Ижрочилик; (ватанни мадҳ этувчи, наврўз ҳақида тарона, шеър ёки монолог)

— Ёзувчилик; (мақола, хикоя, шеър)

—Тасвирий ва амалий санъат. (қўл меҳнати сурат ёки каштачалик, тикучилик бичувчилик)

Танловнинг ягона шарти: барча ижодий асарларда Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги акс этмоғи лозим.

Баҳолаш мезони 7 ёшдан 15 ёшгача, 15 дан 25 гача ва 25 дан катталар.
Ғолиблар Наврўз шодиёнаси арафасида аниқланади ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади. Ижодий ишларингизни шу йилнинг 18 мартига қадар hozirchashu@gmail.comэлектрон почтасига йўллашингиз мумкин. Қўшимча маълумот учун 347-891-9669.

Ҳамкорларимиз; UzbekTVNY, Ватандош жамияти, Тарона Медиа.
Ахборот кўмак; онлайн Соғинч садоси радиоси ҳамда IWOWTV.

SHARE