Ватандошимиз Аҳрор Миралимовни қўллаб-қувватлайлик

2015 йил 14 февраль шанба оқшоми “Sal Musumeci’s Final Forum Boxing” маркази саройида турли вазн ва йўналишда чемпионлик титули учун жанглар бўлиб ўтадиган бокс оқшомига таклиф этади.

Ушбу бокс кечасининг асосий жангида юртдошимиз Аҳрор Миралимов рингга кўтарилади. Шу муносабат билан “Ватандош” Ўзбек-Америка Жамияти Америкада истиқомат қилаётган барча юртдошларимизни енгилмас ватандошимиз, истеъдодли чарм қўлқоп устаси, боксчи Аҳрор Миралимовнинг навбатдаги “IBF” Шимолий Америка Oғир вазндаги чемпионлик титули учун америкалик Деррик Росси билан бўладиган жангига таклиф этамиз. Ушбу муҳим жангда Аҳрор Миралимовни яқиндан қўллаи-қувватлашимиз керак.

Аҳрор Миралимов – асли ўзбекистонлик, 22 декабрь 1987 йилда Тўйтепа шаҳрида туғилган. 6 карра Ўзбекистон чемпиони. 2005 йилда Осиё чемпиони бўлган боксчи ҳозир АҚШда бокс сирларини ўрганмоқда. Профессионал рингда жами 16 жанг ўтказган бўлиб, жангларининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларнинг 13 таси нoкaут билан якунлаган. “NABA USA” титулини қўлга киритган чeмпион саналади.

14 Февраль – бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кунда ўзбек ўғлони Аҳрор Миралимовга омад тилаймиз. ғалаба нашидасини ҳис қилиш барчамизга насиб этсин!!!

Дилшод ЗОКИРОВ

SHARE