Нью-Йоркда поезд ва автомобиль тўқнашуви оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Нью-Йоркда шаҳар ташқарисига қатнайдиган поезд Нью-Йорк шимолида автомобиль билан тўқнашиб кетди. Натижада 12 киши турли даражада тан жароҳати олди, етти нафар йўловчи эса ҳалок бўлди.

Воқеа Валгалла шаҳрида, Нью-Йоркдан 32 километр шимолдаги йўл ўтказгичда кечки тирбандлик пайтида юз берди. Ҳалок бўлганлар орасида поезд билан тўқнашган автомобиль ҳайдовчиси ва поезднинг олти нафар йўловчиси бор эди. Бу ҳақда штат губернатори Эндрю Куомо маълум қилди.

Хабарларда айтилишича, ичида 800 нафар йўловчиси бўлган поезд автомобилни уриб юборгач, уни метрлар чамаси судраган ҳолда юради. Натижада ёнғин чиқиб, автомобиль ва поезднинг олд вагони ёниб кетади.

Темирйўл компанияси вакилларига кўра, шлагбаум автомобилнинг устига тушиб кетади ва машина жойидан қимирлай олмайди.

Ҳуқуқ-тартибот идораси суриштирув-тергов ишларини бошлаб юборишди.

SHARE