Памела Спратлен: “Ўзбекистон минтақа учун жуда катта аҳамиятга эга мамлакат”

АҚШнинг Ўзбекистонга тайинланган янги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен хоним Ўзбекистон мутлақо катта аҳамиятга эга давлат сифатида қайд этди. Элчининг қайд этишича, АҚШ бундан кейин ҳам иккитомонлама алоқаларни мустаҳкамлашда давом этади.

“Ўзбекистоннинг аҳамияти унинг сарҳадларидан ташқарида ҳам долзарб бўлиб, республика ўз тарихий ва маданий салоҳиятидан ташқари Афғонистондаги барқарорликни таъминлаш ишига ҳам катта ҳисса қўшмоқда”, деди элчи хоним.

Элчи ўз фаолиятида сиёсий, иқтисодий соҳалар, хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари масаласи устувор бўлишини таъкидлади.

“Биз дунёга турлича назар билан қараймиз. Аммо бу минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ўзаро саъй-ҳаракатларимизни излашда бизга халақит бермайди”, деди элчи.

Спратлен хоним Афғонистон ҳақида сўзлар экан, хавотир ҳали ҳам борлигини кўрсатиб ўтди. “Ва биз бу борада ушбу минтақа мамлакатлари билан ишламоқчимиз”, деди у.

SHARE