Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчилар валюта йиғимларининг 25 фоизини давлатга сотади

Ўзбекистонда хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хориж валютасидаги мажбурий йиғимларни амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Киритилган ўзгартиришларга асосан, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун мажбурий валюта йиғимлари бўйича имтиёзга эга бўлмаган товарлар рўйхати кенгайтирилди.

Хусусан, 2015 йил 1 январидан бошлаб, экспорт қилинаётган табиий газ, мис штейни, цементли мис, мис профилларидан тушаётган валюта йиғимларининг 50 фоизи микрофирма ва кичик корхоналар томонидан сотилиши лозим.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда ёввойи ўсувчи ўсимликлар экспортидан олинадиган валютанинг 25 фоизи сотилиши шарт.