АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий техникалар бериши бўйича музокаралар олиб борилмоқда

АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб бериш бўйича масалаларни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэниэл Розенблюм маълум қилган.

12news.uz сайтининг хабар беришича, 10 февраль куни Брюсселда ташкил этилган телеконференцияда ушбу музокаралар ҳақида айтилиб, унинг тафсилотлари ошкор этилмаган.

Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонга 308та зирҳли автомобилларни етказиб бериш бўйича музокаралар йил бўйи давом этган.

“Ушбу техника Ўзбекистонга Афғонистондан эмас, балки бошқа бир қатор давлатлардан, хусусан, АҚШдан етказиб берилади”, — дея қайд этди АҚШ Давлат депаратменти вакили.

Аввалроқ, АҚШ Ўзбекистонга 308 та M-ATV зирҳли автомобилларини ва 20та зирҳли таъмирлаш-эвакуация машиналарини тақдим этиши ҳақида хабар берилган эди.

SHARE