Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Памела Спратленни қабул қилди

2015 йилнинг 10 февраль куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон—АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан, эришилган икки томонлама келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 27 январь куни Оқсаройда Президент Ислом Каримов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Памела Спратлендан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олган эди.