Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл ўлдириб кетилди

Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида 35 яшар ўзбекистонлик аёл ўз уйида ўлдириб кетилган. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, аёлни унинг афғонистонлик таниши ўлдириб кетган.

Ҳиндистон полицияси 30 яшар Муҳаммад Разани қотилликда айблаб ҳибсга олган ҳамда унга нисбатан жиноий иш очилган.

Полициянинг аниқлашича, қурбоннинг исми Мая бўлиб, у шаҳардаги колл-марказ (a call-centre)да ишлаган. Уйини эса бундан икки ой бурун ижарага олган.

SHARE