Ўзбекистон маҳсулотлари — Нью-Йорк супермаркетларида

Facebook’даги “Потребитель.Уз” гуруҳида “Bliss” шарбатининг сурати жойлаштирилди. Суратда сокнинг нархи 2.99 доллар эканлиги қайд этилган.

“Подробно.uz” ахборот агентлиги сайти хабар беришича, ушбу бренддаги шарбатни ишлаб чиқарадиган Agromir компанияси яқиндан ушбу маҳсулотни Нью-Йоркка экспорт қила бошлади.

Компания вакилларининг айтишича, ушбу маҳсулотлар, шунингдек, Германия ва Афғонистон, Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида ҳам сотилади. Ўзбекистон компанияси истиқболда ўз маҳсулотлари экспорти учун янги йўналишларни очишни режалаштирмоқда.

Шуни айтиш керакки, ижтимоий тармоқдаги гуруҳ аъзолари маҳаллий маҳсулотнинг Америка супермаркетларида борлигини ғурур билан тилга олишган.

SHARE