Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек санъатида ўзига хос мактаб яратиб, бир неча ўлмас қўшиқлар яратган устоз санъаткор Камолддин Раҳимов 2015 йил 25 февраль куни 72 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.

Жарангдор, жозибали ва кучли овоз соҳиби 1943 йилнинг 12 январида Наманган вилоятида дунёга келган. 1987 йили Ўзбекистон Маданият ва санъат институтини тамомлаган. У мумтоз қўшиқларни маҳорат билан ижро этган. Унинг қўшиқлари орасида “Наргиз”, “Қайдасан”, “Тортадур”, “Ярашмас”, “Дилдорим эрурсан” ва бошқа кўплаб элимиз суйиб эшитадиган қўшиқлар бор.