Ўзбекистонда интернет телеканал ишга туширилади

Жорий йилнинг март ойидан Ўзбекистонда биринчи нодавлат интернет-телеканал ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда “Подробно” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

“Ушба ташаббус боис глобал тармоқда фойдаланувчилар ўз хоҳишларига кўра дастурларни танлаши мумкин”, дейилади хабарда. Унга кўра, канал кунига 20 соат эфирга узатилади. Мазкур канал орқали ахборот, маданий-маърифий, мусиқа-кўнгилочар кўрсатувлар, talk-дастурлар, реклама-тижорат кўрсатувлар, сериаллар ва бадиий фильмлар намойиш этилади.

Интернет тармоғидан ташқари, мазкур канал маҳсулотларидан ҳудудлардаги телестудиялар ҳам фойдаланишади. Дастлабки босқичда Андижон, Қўқон, Бухоро, Жиззах, Марғилон, Қарши, Самарқанд, Тўрткўл ва Нукус, иккинчи босқичда эса Наманган, Термиз ва Хоразм студияларида ҳам намойиш этилади.

Ҳозирча каналнинг номи ва таъсисчилари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

SHARE