WBA Руслан Чагаевни австралиялик Лукас Браунга қарши чемпионлик жангини ўтказишга чақирди

Супер оғир вазн тоифасининг WBA йўналиши амалдаги жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Руслан Чагаев (33-2, 20 КО) навбатдаги жангини австралиялик Лукас Браунга (22-0, 19 КО) қарши ўтказиши керак. Бу ҳақда Sports.uz нашри хабар тарқатди.

Бундай қарорни WBA таснифи раҳбарияти қабул қилди. Бундан ташқари, ҳар икки боксчининг жамоасига шартнома тузиш учун 30 кун муҳлат берилди. Агар берилган муддат ичида томонлар келишувни имзолашмаса, унда промоутерлик савдоси амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Чагаев сўнгги жангини 2014 йилнинг 6 июль куни пуэрто-риколик Фрес Окендога қарши ўтказиб, ўн икки раунд натижасига кўра ғалаба қозониб, олтин камарни қўлга киритган эди.

SHARE