АҚШ элчиси Памела Спратлен Элёр Ғаниев билан учрашди

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида янги тайинланган Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратлен хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Вазирлик матбуот хизматининг ёзишича, мазкур учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Асосий эътибор Американинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда турли соҳаларда аниқ истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга қаратилди.

SHARE