Ўзбекистонда таниқли диктор ўлдириб кетилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали диктор Раҳматилла Мирзаев вафот этди. У 60 ёшдан ошган эди.

Kun.uz’нинг марҳумнинг ҳамкасби, таниқли диктор Муслимбек Йўлдошевга таяниб маълум қилишича, Раҳматилла Мирзаев “номаълум шахслар томонидан ўлдирилган”.

Сайтнинг ушбу ҳақда ушбу ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишларига алоқадор манбага таяниб ёзишича, Раҳматилла Мирзаевни ўлдиришда гумон қилинаётган шахс қўлга олинган..

Маълум қилишларича, Раҳматилла Мирзаевнинг жонига айнан унинг ўз уйида қасд қилинган.

Тез орада ушбу ҳолат бўйича ички ишлар идораларидан расмий ахборот берилиши кутилмоқда.

Суҳандоннинг дафн маросими 2 март куни бўлиб ўтган.

SHARE