Ўзбекистондаги етакчи олий ўқув юртларига янги ректорлар тайинланди

Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида 3 март куни янги ректор – Комилжон Каримов таништирилди.

Газета.uz сайтининг хабар беришича, Комилжон Каримов бунгача Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви акедемиясида ишлаб келаётганди.

Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг собиқ ректори Абдумалик Жуманов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ректор этиб тайинланди.