Нью-Йорк мактабларида мусулмонларнинг муқаддас байрами кунлари дам олиш куни деб эълон қилинди

Нью-Йорк шаҳри мэри Билл де Блазио шаҳардаги давлат мактаблари ўқув календарига мусулмонларнинг муқаддас байрамлари — Рамазон ва Қурбон ҳайити ҳам киритилишини эълон қилди. У бу қарорни “шаҳримизнинг хилма-хиллигига ҳурмат” нуқтаи назаридан қабул қилинганини қайд этди.

Шуни таъкидлаш керакки, шаҳардаги мусулмонлар жамияти узоқ йиллардан бери ушбу саъй-ҳаракатни амалга ошириш учун интилиб келаётган эди. Хабарларда айтилишича, бу де Блазионинг сайловолди кампаниясидаги ваъдаларидан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан Рамазон ва Қурбон ҳайити кунлари Нью-Йоркдаги давлат мактабларида дам олиш кунлари деб эълон қилинади.

Оммавий ахборот воситаларида қайд этилишича, Нью-Йорк шаҳрида 600 мингдан бир миллион нафарга қадар мусулмон бор.