“Ватандош” жамияти қошидаги “Болажон” болалар ёзги оромгоҳига қабул бошланди

Диққат!!! Ёз—2015!

“Vatandosh” жамиятида 5-15 ёшдаги фарзандларингиз учун ўзбек ва инглиз тилларига ихтисослаштирилган “Болажон” оромгоҳи фаолият юритмоқда

Оромгоҳда болаларингиз 26 июндан 21 августга қадар ҳордиқ чиқариши мумкин.

Оромгоҳда:
– Олимпиада стандартларига мос сув ҳавзасида сузиш;
– Нонушта, тушлик (ҳалол иссиқ овқат), енгил тамадди (snacks);
– Нью-Йоркнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат;
– Камонбозлик, қиличбозлик, йога, рақс, мусиқа, санъат, тарих-адабиёт дарслари
– Машғулотлар ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади.
– Оромгоҳга ойлик тўлов $700;
*15 мМарт, якшанба соат 10.00дан 3.00га қадар ёзилганлар учун махсус чегирмалар берилади.

Азиз ота-оналар! Фарзандларингиз сарфлаётган вақти учун бефарқ бўлманг, ҳар сония мазмунли ўтишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Маълумот учун: 347-757-1211(text only); ёки call; 212-372-3050; farogat@vatandosh.org; info@vatandosh.org