Асқар Толибжонов қачон ишдан кетиши мумкин?

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига чиқа олмаса, Ўзбекистон футбол федерацияси Терма жамоалар маркази тўлиқ таркиб билан истеъфога чиқарилади.

Stadion.uz хабар беришича, бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти, сенатор Мираброр Усмонов 2014 йил якунларига бағишланган маросимда айтиб ўтган.

“Агар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Рио—2016 йўлланмасини қўлга киритмаса, нафақат бош мураббий Бахтиёр Ашурматов, балки Терма жамоалар марказининг ҳаммаси, профессор Рустам Акрамов, директор Асқар Толибжонов – ҳаммаси ишдан кетади”, – деди Мираброр Усмонов.