Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 700 минг сўм мукофот берилади

9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 700 000 (етти юз минг) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти махсус фармонга имзо чекди.

Ушбу сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

SHARE