Раҳматилла Мирзаев қотиллигида айбланаётган шахс ўз айбига иқрор бўлган

Машҳур сухандон Раҳматилла Мирзаевнинг қотиллигида айбланиб, ҳибсга олинган ёш йигит айбига иқрор кўрсатмалар берди.

РИА “Новости”нинг Ўзбекистон ИИВ маълумотига таяниб хабар беришича, кўплаб пичоқ жароҳатлари етказилган журналистнинг танаси 2 март куни тонгда ҳовлисидан топилган. Кейинги куни Тошкент вилояти ИИБ ходимлари шу вилоятда истиқомат қилувчи 21 ёшли Қаҳрамон Шоазизовни қўлга олишди.

Гиёҳвандликдан азият чеккан жиноятчи ўғирлик мақсадида Раҳматилла Мирзаев уйига кирган ва қурбон уни кўриб қолганидан сўнг қотилликка қўл урган.

«Жиноятчи уч марта Мирзаевга пичоқ урган ва аффект ҳолатида унинг уйида яширинишга уринган», – деди агентлик суҳбатдоши.

2014 йил 22 сентябрь куни Раҳматилла Мирзаев 60 ёшга тўлган бўлар эди. У Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниянинг янгилик дастурлари ва давлат байрам тадбирларининг етакчи сухандони бўлган.

SHARE