Юлдуз Усмонова Наврўз куни концерт беради

2015 йилнинг 21 март куни ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи Юлдуз Усмонова Тошкентдаги April ресторанида концерт дастури уюштиради. Бу ҳақда ресторан маъмурияти маълум қилган.

Маълум бўлишича, байрамона концерт кечаси чипталари нархи 100-250 минг сўм атрофида бўлади. Чипта нархига меҳмонлар учун ёзиладиган байрамона дастурхон харажатлари ҳам киради.

Юлдуз Усмонова ижросидаги қўшиқлардан ташқари, кеча меҳмонлари махсус шоу-дастурдан баҳраманд бўлишлари ва Наврўз таоми – сумалакнинг тайёрланишида иштирок этишлари айтилмоқда.