“Ўзбекнаво” Шоҳжаҳон Жўраевнинг лицензиясини бекор қилди

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг ўғли Шоҳжаҳон Жўраевнинг лицензиясини бекор қилди. Бу ҳақда бирлашма матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, хонандага 2015 йил 6 январь куни берилган АА-1747-сонли лицензиянинг амал қилиши “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан, 2015 йил 17 мартдан тўхтатилган. Бунга хонанда Жўраев Шоҳжаҳон Шерали ўғли томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли Қарори ҳамда лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни бузганлиги сабаб бўлган.

Бирлашма Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабини бажариш ҳар бир хонанда ва санъаткорнинг бурчи эканлигини эслатиб ўтган.