Памела Спратлен Ўзбекистон халқини Наврўз билан қутлади

АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутлади.

“Америка Қўшма Штатлари ҳамда Тошкентда жойлашган АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим ва дўстларим номидан Наврўз байрами муносабати билан барчангизга бахт-саодат тилайман. Икки мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун биргаликда меҳнат қилар эканмиз, баҳор нафаси кезаётган шу кунларда сизга тинчлик-осойишталик, мустаҳкам соғлик ва омад тилаб қоламан”, — деди элчи.