Ўзбекистон “Nexia” ва “Matiz” ишлаб чиқаришни тўхтатмайди

Охирги пайтларда Ўзбекистон автомобиль саноати атрофида жуда кўплаб миш-мишлар тарқамоқда. Айниқса, аксарият автомобиль эгалари ҳамда автосалонлар дилерлари GM Uzbekistan “Nexia” ва “Matiz” моделларини ишлаб чиқаришни тўхтатгани ҳақида айтишмоқда.

Podrobno.uz сайтининг GM Uzbekistan маркетинг, мониторинг ва ривожланиш дирекцияси раҳбари М. Султоновга таяниб маълум қилишича, ҳозирги кунда компания “Nexia” ва “Matiz” моделларини ишлаб чиқаришни тўхтатишни режалаштираётгани йўқ.

Балки моделлар қаторини кенгайтириш учун янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Уларга кўра, Chevrolet Aveo (Т-250) ҳамда Labo моделларини ўзлаштириш мўлжалланмоқда.

SHARE