Ўзбекистонда интеллектуал мулк агентлиги раҳбарияти ўзгарди

Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи Зайниддин Ғиёсов ҳамда унинг биринчи ўринбосари Саидғани Насриддинов ўз лавозимидан озод қилинган. Бу ҳақда Газета.uz агентликка таяниб хабар тарқатди.

Шу пайтга қадар директор ўринбосари вазифасини бажариб келган Махсуд Бобожонов Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Хабарда ушбу ўзгаришлар сабаби келтирилмаган.

SHARE