Қорақалпоғистонда Тўти Юсупова 135 ёшида вафот этди

Тўрткул туманида истиқомат қилувчи Тўти Юсупова 135 ёшида вафот этди.Бу ҳақда «Еркин Қарақалпақстан» газетаси хабар тарқатди.

Тўти Юсупова 1880 йилда Тўрткул туманида таваллуд топган. У ёшлик чоғларидан бошлаб, нафақага чиққунга қадар «Кўна-Тўрткул» хўжалигида ишлаб, ўз касбига нисабатан фидойилиги ва юқори инсонийлик фазилатлари билан ажралиб турган.

Тўти момо умри давомида шогирдлари ва фарзандларининг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун ўзининг барча куч-ғайратини ишга солди ва кенг жамоатчилик орасида катта ҳурмат қозонди.

Унинг кўп йиллик меҳнатлари юқори баҳоланиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Олдинроқ Тўти момо ҳақида Россиянинг ЗВЕЗДА канали кўрсатув тайёрлаганлиги ҳақида маълумот берган эдик.

SHARE