Ташқи ишлар вазирлигига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирига ўринбосар тайинлади.

2015 йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Коллегиясига янги тайинланган вазир ўринбосари Анвар Носиров таништирилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатди.

Анвар Носиров илгари ТИВнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тузилмалари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи – Ўзбекистон Республикасининг ШҲТ ишлари бўйича Миллий координатори лавозимида ишлаган.