Нью-Йоркда суди Facebook орқали ажрашиш учун ҳужжат юборишга рухсат берди

Нью-Йоркда суд ҳамшира Элланоре Байдуга ажрашиш учун ҳужжатларни Facebook ижтимоий тармоғи орқали топширишга рухсат берди. Бу ҳақда The New York Daily News нашри хабар тарқатди.

Нашрнинг ёзишича, ҳамширанинг турмуш ўртоғи Виктор Сена Блад-Дзракуни ҳеч ҳам топишнинг иложи бўлмаган. Шу сабабли ҳамширанинг адвокати йигитга хотинининг Facebookдаги саҳифаси орқали хабар юборади. У ҳар ҳафтасига бир мартадан уч ҳафта давомида ёки Блад-Дзракудан тасдиқ хабарини юборгунга қадар жўнатади.

Асли ганалик бўлган ушбу жуфтлик 2009 йилда турмуш қуришган бўлиб, кейинчалик турли сабабларга кўра улар ўртасида муносабатларга совуқлик тушади. Яъни улар никоҳ қургунга қадар 2 та маросимни — битта фуқаролик никоҳ маросимини ва битта Гана урф-одатлари бўйича ўтказиши керак бўлади. Аммо куёв иккинчи маросимни ўтказишдан бош тортади. Гарчи улар ҳеч қачон бирга яшамаган бўлса-да, ажрашишга куёв рози бўлмайди. У турмуш ўртоғи билан телефон ва Facebook орқали мулоқот қилиб юради.

Куёвга ажрашиш тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим қилишнинг иложи бўлмайди. Чунки унинг ҳеч қандай расмий манзили йўқ, боз устига шахсан ўзи келиб ҳужжатни олишга кўнмайди. Ҳамширанинг адвокати қайд этишича, улар барча чораларни кўришган. Ҳатто шахсий изқувар ҳам ёллаб кўришган. Фойдаси бўлмаган.